Клавиатурадан матн киритиш
Қурилмангиз тўлиқ клавиатурага эга.
Ёзиш тилини созлаш
Вариан-р
>
Ёзиш тили
ва керакли
тилни танланг. Ёзиш тилини
ўзгартириш учун сиз шунингдек
функция тугмачасини, сўнгра ctrl
тугмачасини босишингиз мумкин.
Рақам ва ҳарф киритиш режимлари
ўртасида алмашиш
Керакли матн киритиш усулининг
белгиси пайдо бўлмагунича функция
тугмачасини такроран босинг.
Рақам киритиш режимини қулфлаш
Функция тугмачасини икки марта
босинг.
Рақам киритиш режимининг қулфини
очиш
Функция тугмачасини босинг.
Белгиларнинг катта-кичиклигини
ўзгартириш
Shift тугмачасини босинг.
Тугмачаларнинг юқори ўнг қисмида
ёзилган рақам ёки белгиларни
киритиш
Тегишли тугмачани босинг ва ушлаб
туринг.
Белгини ўчириш
Ўчириш
-ни танланг. Сиз шунингдек
қайтиш тугмачасини босишингиз
мумкин.
Махсус белгиларни киритиш
Символ тугмачасини босинг ва
керакли белгини танланг. Кўпроқ
белгиларни кўриш учун символ
тугмачасини такроран босинг.
Янги қаторни киритиш
Киритиш тугмачасини босинг.
Бўшлиқни киритиш
Бўшлиқ тугмачасини босинг.
Матндан нусха кўчириш ёки кесиш
Матндан нусха кўчириш ёки уни кесиш
учун shift тугмасини босиб ушлаб
туринг ва нусха кўчирмоқчи ёки кесиб
олмоқчи бўлган сўз, ибора ёки матн
қаторини ажратиб кўрсатиш учун
айлантиринг. Ctrl тугмачасини босиб
ушлаб туринг, сўнгра C (нусха
кўчириш) ёки X (кесиш)-ни босинг.
Матнни қўшиш
Керакли жойга бориб ctrl тугмачасини
босиб ушлаб туринг, сўнгра V-ни
босинг.